Самарқанд вилоятида бетон плита қулаб тушиши оқибатида икки нафар талаба қиз жабрланди
Бугун, 4 сентябрь куни Самарқанд давлат университетининг Каттақўрғон филиали мажлислар залида ўтказилган тадбир чоғида шифтдан бетон плита қулаб тушди.
Каттақўрғон вилояти ҳокимлигининг маълумотларига кўра, Самарқанд давлат университетининг Каттақўрғон филиали мажлислар залида (лицейнинг собиқ биноси) номаълум сабабларга кўра бетон плита қулаб тушган.
Ҳодиса оқибатида залнинг биринчи қаторида ўтирган икки нафар биринчи курс талабаси жароҳатланган. Қизларга тиббий ёрдам кўрсатилди, улардан бири касалхонага ётқизилди.
Ушбу ҳолат бўйича ишчи гуруҳ тузилган бўлиб, у ҳодисанинг барча ҳолатларини ўрганмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар