Самарқанд вилоятида бир оила консервадан заҳарланди: бола вафот этди
Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманида бир оиланинг тўрт аъзоси консервадан заҳарланиб касалхонага ётқизилди, деб хабар бермоқда “Замон” дастури.
Уларга ботулизм ташхиси қўйилган. Оиланинг кенжа фарзанди шифохонада вафот этган.
Пастдарғом туман юқумли касалликлар шифохонаси шифокори бола бошқа касалликдан вафот этганини айтди. Онаси ўша куни у консерва емагани ва бола эпилепсия билан оғриганини айтди.
Шу билан бирга, туман Санитария-эпидемиология қўмитаси ходими боланинг ўлимига ҳам заҳарланиш сабаб бўлганини, юқумли касалликлар шифохонаси шифокорлари нотўғри ташхис қўйганини таъкидламоқда.
Улашиш:
Шарҳлар