Самарқанд вилоятида фуқаро қайнотаси ва қайнонасини пичоқлади

Фото: urmanika

10 июнь куни Самарқанд вилоятида куёв қайнотасиникига келиб, уни ва қайнонасини пичоқлаб ўлдирган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилади.

Воқеа соат 12:00 атрофида Пайариқ тумани Бектўпи маҳалласида содир бўлган. Жанжал пайтида эркак ошхона пичоғини олиб, хотинининг онасига пичоқ билан жароҳат етказган. Кейин шовқинга келган қайнотасига ҳам пичоқ урган.

Олинган тан жароҳатлари натижасида қайнота ва қайнона воқеа жойида вафот этган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми «а» ва «г» бандлари (Ўта шафқатсизлик билан икки ёки ундан ортиқ шахсни қасддан ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган. Гумондор қўлга олинган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.