Самарқанд вилоятида фуқаро еттита дарахтни ноқонуний кесгани аниқланди
Самарқанд вилоятида фуқаро 7 та дарахтни ноқонуний кесди, дея хабар беради Экология вазирлиги.
Самарқанд вилоятининг Нарпай тумани бўлими ходимлари томонидан ўтказилган рейдлар давомида мутахассислар томонидан 7 та ноқонуний кесилган дарахт аниқланган.
Қоидабузарга нисбатан ички ишлар органлари ходимлари томонидан 79-модда (Дарахтлар, буталар, бошқа ўсимликлар ва кўчатларни қонунга хилоф равишда кесиш, шикастлаш, нобуд қилиш ёки бошқа жойга кўчириш) билан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузилди.
Унга табиатга зарар етказганлиги учун 8,5 миллион сўм ва 3 миллион 230 минг сўм жарима солинди. Жами фуқарога 11 миллион 730 минг сўм тўлаш мажбурияти юкланди.
Улашиш:
Шарҳлар