Самарқанд вилоятида фуқарони АҚШга 13 минг доллар эвазига юборишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди
Ўзбекистоннинг бир қатор вилоятларида фуқароларга ноқонуний равишда хорижга ишлашга жўнатишни ваъда қилган эркаклар қўлга олинди, дея хабар беради Бош прокуратура матбуот хизмати.
Биринчи ҳолат Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманида қайд этилган бўлиб, у ерда корхоналардан бирининг раҳбари фуқарога АҚШда 13 минг доллар эвазига ишга жойлаб беришни ваъда қилган. Ҳуқуқ-тартибот идораларининг ходимлари гумондорни 10 минг доллар олгач, қўлга олди.
Иккинчи воқеа Андижон вилоятининг Қўрғонтепа туманида содир бўлган. Қайд этилишича, муқаддам судланган икки нафар фирибгар қўлга олинган, улар фуқарога фарзандини Жанубий Кореяда 1,9 минг доллар эвазига ишга жойлаштиришни ваъда қилган.
Ҳар икки ҳолат юзасидан Ўзбекистон ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Шарҳлар