Самарқанд вилоятида уч кишидан иборат оила ис газидан заҳарланиб вафот этди
Самарқанд вилоятининг Оқдарё туманида уч кишилик оила ис газидан заҳарланиб вафот этди, деб ёзади «Газета. uz» нашри Бош прокуратура матбуот котибига таянган ҳолда.
Идора маълумотларига кўра, 15 октябрь куни тахминан соат 18:30 да «Тараққиёт» маҳалласида вафот этганларнинг тан жароҳатларисиз жасадлари топилган. 53 ёшли Л.A. ва унинг неваралари – 9 ёшли С.У. ва 3 ёшли A.A. вафот этган.
Оиланинг ўлимига қўлбола печдан ис гази сизиб чиқиши сабаб бўлгани айтилмоқда. Туман газ таъминоти бошқармаси ходими Абдулла Кубаев «Миллар» дастурига берган интервьюсида қувурларни текшириш учун бир неча бор келганини, лекин уйда доим ҳеч ким йўқлигини таъкидлади.
Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан Жиноят кодексининг 259-моддаси 2-қисми «а» банди (одам ўлимига сабаб бўлган ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Шарҳлар