Самарқанд вилоятида уч нафар фуқаро ўзбошимчалик билан саккизта дарахтни кесди
Интернет тармоғида Самарқанд вилоятининг Иштихон шаҳрида дарахтлар кесилгани ҳақида хабар тарқалди. 7 июль кунивилоят экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш департаменти ходимлари воқеа жойига келиб, ушбу масалани ўрганишди, деб ёзади UzNews нашри.
Уч нафар фуқаро моторли арра ёрдамида ўзбошимчалик билан 5 июль куни кучли шамол туфайли шохи синган олти туп заранг ва икки туп шумтол дарахтини кесиб ташлаган.
Ушбу фуқароларнинг ҳар бирига нисбатан МЖтКнинг 79-моддасига асосан 1 млн 225 минг сўмдан жарима ҳамда 63 млн 700 минг сўм табиатга етказилган зарарни қоплаш учун компенсация ҳисобланди.
Улашиш:
Шарҳлар