Эркинжон Турдимов Самарқанд вилояти ҳокими лавозимига қайта тайинланди

Foto: uza.uz

Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг еттинчи чақириқ биринчи сессиясида навбатдаги масала сифатида вилоят ҳокимини тасдиқлаш масаласи кўриб чиқилди.

Маслаҳатлашувда Президент томонидан Самарқанд вилояти ҳокими лавозимига Эркинжон Турдимов номзоди кўрсатилганлиги билдирилди.

Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг еттинчи чақириқ биринчи сессияси қарори билан Турдимов Эркинжон Оқбутаевич номзоди Самарқанд вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.