Самарқанд вилоятининг ҳокими кўчалар тозаланмагани учун мутасаддиларни танқид қилди
10 январь куни бўлиб ўтган йиғилишда Самарқанд вилояти ҳокими шаҳарнинг барча кўчалари ҳамон қор остида қолаётгани ҳақида кескин гапирди. У ўз нутқида залда ўтирган мутасаддилардан бирига юзланиб, нега бундай ҳолат юз бераётганини сўради.
“Нега бу ерда ўтирибсан? Залдан чиқ. Олдинроқ нима дегандим. Бориб қорни тозала. Бугун ўтирадиган кун эмас, йўлларни қордан тозалаш керак … Иссиқ уйларингиздан чиқиб, ишлашларинг керак. Ҳаммани қиғилишга чақирибсизлар. Шукуровни эрталаб уйидан ҳайдаб чиқардим [Самарқанд ҳокими – Акбар Шукуров – муҳар.изоҳи]”, – деди Эркинжон Турдимов.
Шундан сўнг, Эркинжон Турдимов мамлакатда илгари бундай нарса бўлмаганини, қиш келиши билан доим кўчаларни тозалаш, пиёдалар йўлакларини супуриш, йўл қисмини муздан тозалаш кераклигини таъкидлади, аммо бугун шаҳар бўм-бўш, ҳамма ухлаяпти, ҳеч ким чиқмаган.
“Трассалар ишламаяпти. Нега сен бу ерда ўтирибсан? Бор, кўчани тозала”, — дея такрорлади у бошқа мутасаддига юзланиб.
Ҳоким соат 22:00 га қадар уларнинг сўзларини қанчалик тушунганини шахсан ўзи текшириб кўришини, йўлларда қор ёки музни кўрса, бутун мамлакатга раҳбарларни шарманда қилишини айтди. Бундан ташқари, ҳоким залда ўтирган мутасаддиларга йўллардаги музликлар бахтсиз ҳодисаларга сабаб бўлаётганини, бу эса мамлакатда шундоқ ҳам жуда кўплигини тушунтирди.
Турдимов ҳокимликлар атрофидаги ҳудудлар қорга тўлиб кетганидан ҳам норози. Унинг сўзларига кўра, унга тегишли техникани чақиришларини ва қорни олиб ташлашларини тушунтиришган, аммо Турдимовнинг ҳам бу борада ўз фикри бор. Унинг таъкидлашича, техника ҳақида гап бўлиши ҳам мумкин эмас, бу бор-йўғи қор, уни 15 дақиқада ходимларнинг ўзлари ҳам тозалашлари мумкин. “Тозалаш, супуриш ва тозалаш. Шу холос. Гўё қорнинг ўзи эриб, йўқ бўлиб кетадигандай. Ундай бўлмайди. Бу қор муаммоларни келтириб чиқаради. Кўп одамлар автоҳалокатга учраши мумкин ”, деди у.
Шарҳлар