Самарқандда 1 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган иккита иссиқхона аниқланди

В Самарканде обнаружены две теплицы, незаконно использовавшие природный газ на 1 млрд сумов

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Пастдарғом тумани бўлими томонидан ИИБ ва “Ўзэнергоинспекция” билан ҳамкорликда ҳудудларда газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди.

Терговга қадар ўтказилган текширув натижасида “Найман” МФЙ ҳудудида яшовчи фуқаро Г.Х. ўз уйидаги иссиқхонага 20 дона қўлбола иситиш мосламаларини ўрнатиб, зарур ҳужжатларни тўлдирмасдан 688,9 миллион сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланди. Худди шундай, фуқаро Х.Ш. ўз иссиқхонасига қўлбола иситиш мосламаларини ўрнатиб, 329,6 миллион сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган.

Департаментнинг Бўстон филиали томонидан ЭТК ходимлари билан биргаликда назорат тадбири ўтказилиб, “T-I.” МЧЖ масъул шахслари туман электр таъминоти корхонаси масъул шахслари билан ўзаро тил бириктириб, МЧЖга қарашли бинода назорат муҳри бўлмаган электр ҳисоблагични ўрнатиб, жами 105,2 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.