Самарқандда 49 киши хот-догдан заҳарлангани маълум бўлди
Самарқанднинг Рудакий шаҳри марказий кўчасида жойлашган тез овқатланиш шахобчаларидан бирида аёл вояга етмаган уч набираси билан хот-дог еган. Шундан сўнг болалар кўнгил айниши, тана ҳароратининг кўтарилиши аломатлари билан вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган. Шунингдек ўхшаш касаллик белгилари билан жами 49 киши ушбу шифохонага ётқизилган. Уларнинг барчаси шаҳар марказидаги тез овқатланиш шахобчасида хот-дог егани маълум бўлди. Бу ҳақда STV Samarkand телеканали хабар беради.
“Ўғлим у ерда дўстлари билан хот-дог еган. Ўша куни уларнинг таъми яхши эмасди. Эртаси куни унинг ҳарорати 41 даражагача кўтарилди «, – дейди заҳарланган боланинг онаси.
Айни пайтда заҳарланиш белгилари билан касалхонага ётқизилган 29 нафар бемор чиқарилган. Қолган 20 нафари стационар шароитларда даволанмоқда. Уларнинг аҳволи қониқарли деб баҳоланяпти.
Овқатланиш пункти ёпиқ. Ушбу пунктда егулик тайёрлаш учун ишлатилган маҳсулотлар экспертизага юборилган.
Шарҳлар