Самарқандда “C5+1” конференцияси қандай ўтди

Фото: Егор Марамыгин/Anhor.uz

24 октябрь куни Samarkand Congress Hall’да USAID раҳбари Саманта Пауэр “С5+1” (Марказий Осиё мамлакатлари + АҚШ) учрашувини қутлаш нутқи билан йиғилишни очиб берди. Пауэрнинг таъкидлашича, бу Марказий Осиё учун туб бурилиш даври – мақсадларни оқлаш учун улкан имкониятдир.

“Марказий Осиё давлатлари кўпроқ сармояни жалб қилиш бўйича ислоҳотларни амалга ошириш, энергия ва сув ресурсларини бир-бири билан бўлишиш устида ишлаш, шунингдек, болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга барҳам беришда фуқаролик жамияти билан ҳамкорлик қилиш муҳимлигини эътироф этиш, бошқа муваффақиятлар ҳамда раҳбарларнинг ўз халқи олдида жавобгарлигини ошириш орқали бу борада муҳим қадамларни қўйди. Бу қадамларнинг барчаси мамлакатларингизнинг ҳар бирида иш ҳақи, барқарорлик ва умумий фаровонликни ошириш имкониятини беради”, –  деди USAID раҳбари.

2002 йилдан бери USAID Ўзбекистоннинг силга қарши курашишдаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш учун қарийб 60 миллион доллар сармоя киритди. Anhor.uz журналисти USAID раҳбаридан 2002 йилдан буён ушбу дастур доирасидаги маблағлардан фойдаланиш самарадорлиги ҳақида маълумотлар бор-йўқлигини сўради.

“Кеча биз президент билан мулоқот қилдик. Мен силга қарши курашиш учун қўшимча 3,5 миллион доллар ажратилиши ҳақида хабар бергандим. Тадқиқотларимиз қанчалик самарали ишлашини тушуниш учун қишлоқ хўжалигидаги таҳлилларга ресурсларни ажратиш биз учун жуда муҳимдир. Энг муҳим ютуқ шундаки, биз силга қарши скрининг вақтини қисқартирдик. Агар илгари бу 2 ой бўлган бўлса, ҳозир 2 соат”, – дейди Саманта Пауэр.

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.