Самарқандда чироғи милтилловчи ҳайдовчиларга нисбатан чора кўрилди

Foto: ochiq manba

Ижтимоий тармоқларда “Malibu” ва “Дамас” русумли автомашиналар ҳайдовчилари Самарқанд вилояти Ургут тумани кўчалари бўйлаб нурли маёқларни қандай ўрнатгани ҳақида видео материаллар тарқалди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар бермоқда .

Маълумотларга кўра, ҳайдовчиларга нисбатан қонуний чоралар кўрилиб, автомашиналар вақтинча сақлаш жойига жойлаштирилди.

“Биз барча ҳайдовчилардан транспорт воситаларини йўл ҳаракати қоидаларида назарда тутилмаган турли кўринишдаги маёқлар ва овоз кучайтирувчи қурилмалар билан жиҳозламасликларини ҳамда уларга қатъий риоя этишларини сўраймиз”, — дейилади хабарда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.