Самарқандда Инсон ҳуқуқлари бўйича тўртинчи форум ўтказилди
13 июнь куни Самарқандда Инсон ҳуқуқлари бўйича тўртинчи форум бўлиб ўтди, дея хабар беради Президент матбуот котиби Шерзод Асадов.
Форумда БМТ ва унинг махсус тузилмалари, ЕХҲТ, Европа Иттифоқи, ИҲТ, ШҲТ, МДҲ, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти, Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чора-тадбирлари бўйича кенгаш, Туркий давлатлар парламент ассамблеяси вакиллари, шунингдек, 200 нафар халқаро ва миллий экспертлар қатнашди.
Шавкат Мирзиёевнинг форум иштирокчиларига “Экологик муаммолар: ўзгарувчан дунёда инсон ҳуқуқлари келажаги, барқарор ечимларни излаш” мавзусига бағишланган табригини ўқиб бердим, – дейди Шерзод Асадов.
Ўзбекистон президенти ўз мурожаатида глобал иқлим ўзгариши туфайли сайёрамизда ўткир экологик вазият юзага келгани, бу барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш йўлидаги асосий тўсиқ ва таҳдидга айланганини таъкидлаган.
У иқлим ўзгариши оқибатида инсон ҳуқуқларига етказилган зарарни камайтириш учун дунё мамлакатлари биргаликда самарали ҳаракат қилиши зарурлигини таъкидлайди.
Тадбирда Ўзбекистоннинг БМТ Бош Ассамблеясининг “Марказий Осиёда иқлим ўзгаришининг салбий оқибатларига қарши курашишда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги резолюциясини ишлаб чиқиш ва илгари суриш бўйича ташаббусини қўллаб-қувватланди”, — дейилади хабарда.
Шарҳлар