Самарқандда ҳисобчи тадбиркорнинг 6,4 млрд сўм маблағини қимор ўйинларига ютқазган
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг хабар беришича, “Ph.л.” МЧЖда ҳисобчи лавозимида ишлаган Б.М. банк электрон калитларидан фойдаланиб, МЧЖнинг 6,4 млрд сўм маблағини сохта маълумотларни расмийлаштириш орқали ўзининг номига очилган пластик карталарга ўтказиб олишга эришган. Шундан сўнг у пулларни интернет тармоқларидаги қимор ўйинларида ютқазиб, кулини кўкка совурган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар