Самарқандда “Электр тармоқлари корхонаси”нинг фирибгар ходимлари қўлга тушди

Фото: Department_uz

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда туман ЭТК техник ходими Р.Р. ва ҳисобчиси С.Т. фуқаро Ф.Б.нинг хонадонида электр тармоғидан фойдаланиш тартибини бузганлиги ҳолати бўйича баённома расмийлаштирмаслик ҳамда ҳисоблагич кўрсаткичини “0” қилиб бериш эвазига 7,5 млн сўмини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланиб, шундан 5 млн сўми қайтарилиши процессуал тартибда расмийлаштирилган. Бу ҳақда департамент ахборот хизмати хабар бермоқда.

«Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда», – дейилади хабарда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.