Самарқандда юк машинаси қисқа туташув туфайли ёниб кетди

Фото: Samarqand viloyati IIB JXX YHXB I Rasmiy kanal

25 ноябрь куни соат 18:00лар атрофида Каттақўрғон тумани ҳудудидан ўтувчи 4Р-46 автомобил йўлининг «ГАЗ-53» русумли юк транспорт воситаси ҳаракатланиб келаётиб, мотор қисмида қисқа туташув сабаб ёнғин содир бўлган. Бу ҳақида Самарқанд вилояти ИИБ хабар бермоқда.

Оқибатда ёнғин зудлик билан туман ФВБ ходимлари томонидан зудлик билан бартараф этилган.

Ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ва вафот этганлар йўқ.

Ҳолат юзасидан Каттақўрғон туман ИИБ ЖХХ ЙҲХБ томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

«Барча ҳайдовчилардан транспорт воситасининг техник ҳолатига эътиборли бўлишларини сўраб қоламиз», – дейилади хабарда.

Аввалроқ, Тошкентда «Lacetti» ва Скутер иштирокида ЙТҲ содир бўлганлиги ҳақида хабар берган эдик.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.