Самарқандда маст ҳайдовчи уй дарвозасига урилди, ҳалок бўлганлар бор

Фото: Кадр из видео

Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманида Lacetti автомобили иштирокида ҳалокатли ЙТҲ содир бўлди, дея хабар беради ИИВ матбуот хизмати.

Воқеа 17 август куни содир бўлиб, маст ҳолатда бўлган ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб, хусусий уй дарвозасига бориб урилган.

Ҳодиса оқибатида автомашинада бўлган икки кекса йўловчи воқеа жойида вафот этган, яна икки нафари жароҳатланган.

Мазкур ҳолат юзасидан ҳайдовчига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш, одам ўлимига сабаб бўлса) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.