Самарқандда Миллий гвардия ходими ва адвокат пора билан қўлга олинди
Миллий гвардия Самарқанд вилояти Қўриқлаш бошқармаси Иштиҳон туманлараро қўриқлаш бўлими ходими мансаб ваколатидан фойдаланган ҳолда, маҳаллий фуқарога нисбатан қўзғатилган жиноят ишини мансабдор танишлари орқали ижобий ҳал қилиб беришни ваъда қилиб фуқародан 1500 АҚШ долларини олган вақтида қўлга олинди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ҳокимлиги хабар бермоқда.
Ушбу ҳолат ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тадбир натижасида фош қилинган.
Шунингдек, бошқарма томонидан ўтказилган навбатдаги тадбир давомида, адвокат маҳаллий фуқарога суд томонидан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилишини бекор қилиш мақсадида ўзининг мансабдор танишлари орқали ижобий ҳал қилиб беришни ваъда қилиб, бунинг учун фуқародан 600 АҚШ долларини пора тариқасида олаётган вақтида қўлга олинди.
Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168 ва 211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Шарҳлар