Самарқандда Туркий давлатлар инсон ресурсларини ривожлантиришга масъул идоралар раҳбарлари йиғилишди

Фото: @argos_uz

Жаҳон цивилизацияси марказларидан бири — Самарқанд шаҳрида Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатларнинг инсон ресурсларини ривожлантиришга масъул идоралар раҳбарларининг II йиғилиши ўз ишини бошлади. Бу ҳақда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги матбуот хизмати хабар беряпти.

«Айни дамда бошланган  учрашувда Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар — Ўзбекистон, Озарбайжон, Туркия, Қозоғистон, Қирғизистоннинг инсон ресурсларини ривожлантиришга масъул идоралар раҳбарияти, 30 нафарга яқин вакиллари, Ўзбекистондаги вазирлик, идоралар, ҳокимликларнинг Кадрлар билан ишлаш бўлинмалари раҳбарлари, хорижий ва маҳаллий ОАВ вакиллари иштирок этмоқда», – дейилади хабарда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.