Самарқандда занжирга боғланган ўсмир бола топилди
Ҳуқуқ ҳимоячиси Абдураҳмон Ташанов Damas автомашинасида оёқлари занжирланган болани кўриш мумкин бўлган видеони эълон қилди. Кадрларда бармоқлар орасидаги кесилган жойлар ва юзидаги кўкарган жойларни ҳам кўриш мумкин.
Ҳуқуқ ҳимоячисининг сўзларига кўра, милиция ходимлари зўравон ўзларининг собиқ ҳамкасби эканлигини билгач, уни бу ҳолат зўравонлик эмаслиги тўғрисида баённома имзолашга мажбурлашган.
“Бола ҳозирда Самарқанд шаҳар ИИБ 4-бўлимида, унинг тақдири бизга номаълум. Лекин болани қийноққа солган одам уйида хотиржам ўтирибди”, – дейди у.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 138-моддаси (зўравонлик йўли билан қонунга хилоф равишда озодликдан маҳрум қилиш) билан жиноят иши қўзғатилгани, ҳозирда ИИБ ходимлари томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани ҳақида Бош прокуратура хабар берди, вазият прокуратура назорати остида.
Шарҳлар