Самарқандда Ўзбекистон ва Қирғизистон олий ўқув юртлари ректорларининг иккинчи форуми бошланди
Самарқандда Ўзбекистон ва Қирғизистон олий ўқув юртлари ректорларининг иккинчи форуми бошланди. Унда икки давлат олий ўқув юртлари раҳбарлари ва ўқитувчилари қатнашди. Бу ҳақда “Зарафшон” газетаси хабар беради.
Тадбирни Ўзбекистон Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбай Шарипов ва унинг қирғизистонлик ҳамкасби Догдуркул Кендирбаева очиб берди.
Форум икки кун давом этади. Бу вақт ичида икки давлат олий ўқув юртлари ўртасида ҳамкорлик бўйича муҳим шартномалар имзоланиши кутилмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар