Самарқандга 96 та янги электробуслар келтирилади
Самарқанд вилоятига 96 та янги электробуслар келтирилади, дея хабар бермоқда “Самарканд Неwс” вилоят транспорт бошқармаси матбуот хизматига таяниб.
2024 йилда Самарқанд шаҳрида ҳам олтита янги автобус йўналиши ишга туширилди. Улар орасида: М4 йўналиши – “Темир йўл вокзали – Сиаб бозори”; М12 йўналиши – “Сиоб бозори – Хазора автовокзал”.
2024 йил охиригача яна 96 та электробус келтирилиши режалаштирилган. Шунингдек, уларнинг ҳаракатланишини осонлаштириш учун кўчаларда автобус йўлаклари ётқизилган.
Улашиш:
Шарҳлар