Самарқандда хандақ қазилаётганда қўшни уйга зарар етказилди

Фото: кадр из видео

«Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти Жума шаҳрида котловон – хандақ қазилаётганда қўшни уйга зарар етказилгани» ҳақидаги хабар тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан Қурилиш ва уй-жой коммунал вазирлиги дастлабки маълумот сифатида қуйидаги маълумотларни берди:

Мазкур объект вилоятнинг Пастдарғом тумани «Самарқанд» МФЙ Самарқанд кўчасида жойлашган нотурар жой бўлиб, ҳақиқатан ҳам хандақ қазиш жараёнида нотўғри йўл тутилгани боис қўшни уйга зарар етган.

Мазкур ҳолатга доир қўшимча маълумотларни ўрганишлардан сўнг маълум қилинади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.