Самарқандда 5 ёшли бола ток уриши туфайли вафот этди
Самарқанд вилояти Нуробод туманида 5 яшар бола ток уриши оқибатида вафот этганлиги ҳолати юзасидан Болалар омбудсмани маълумот берди.
Хабарга кўра, «16 май куни Самарқанд вилояти Нуробод туманида яшовчи, 2019 йилда туғилган Р.М.ни (ўғил бола) Чунқаймиш қишлоғидаги тепаликдан (150-170 метр баландликда) ўтган электр симини ушлаши оқибатида ток урган ва воқеа жойида вафот этган».
Тезкор-тергов гуруҳи томонидан ҳодиса жойи кўздан кечирилиб, Р.М.нинг ўлими сабабларини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертизаси ҳамда ҳолат юзасидан «Самарқанд вилоят ҳудудий электр тармоқлари» АЖга хизмат текшируви тайинланган.
Ҳозирда Нуробод тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Бу борада қўшимча ахборот берилади.
Шарҳлар