Самарқандда аёл рашк сабабли ўзини кўприкдан ташламоқчи бўлди

Фото: УВД Самаркандской области

27 май куни Самарқандда аёл ўзини Сиёб каналига ташламоқчи бўлган. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар беради.

Аёл кўприк ёнидан ўтадиган қувур устида турган. Кейинроқ унинг атрофига аҳоли тўплана бошлаган ва уни ўз ниятидан қайтаришга ҳаракат қилган.

Қайд этилишича, ҳуқуқ-тартибот идораларининг ходимлари қизни қутқариб қолган. Шунингдек, у тўрт нафар фарзанднинг онаси экани, ўз жонига қасд қилишга уриниш сабаби эса рашк экани маълум бўлган.

Ҳозирда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари аёл билан профилактика ва тушунтириш ишларини олиб бормоқда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.