Самарқандда қизни уриб юборган «Cobalt» ҳайдовчиси 9-синф ўқувчиси бўлиб чиқди

Фото: кадр из видео

Самарқандда қизни уриб юборган «Cobalt» ҳайдовчиси, ўз онасининг машинасини рухсатсиз дўстлари билан олиб кетган мактаб ўқувчиси бўлиб чиқди, деб хабар бермоқда ИИВ.

1 май куни интернетда «Cobalt» ҳайдовчиси йўлни нотўғри жойдан кесиб ўтаётган мактаб ўқувчисини уриб юборган видео тарқалган эди. Маълум бўлишича, ЙТҲ 29 апрель куни соат 17:00 атрофида Самарқанд шаҳрида содир бўлиб, Cobalt русумли автомашина йўлни нотўғри жойда кесиб ўтаётган 15 ёшли ўқувчи қизни уриб юборган.

Натижада қиз тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган. Йўл ҳаракати полицияси ва вилоят ички ишлар бошқармаси эса  ҳайдовчининг мактаб ўқувчиси эканлиги ҳақида ҳеч қандай маълумот бермаган. Ҳодиса юз берган куни “Cobalt”ни 9-синф ўқувчиси бошқарган. У ўртоқлари билан онасининг машинасини рухсатсиз олиб кетишган.

«Мен мактабдан келиб, кийимларимни алмаштирдим ва онамнинг машинасини яширинча ҳайдаб чиқиб кетдим. Дўстларим билан йўлда кетаётганимизда бир қиз олдимдан чиқиб қолди. Мен тормозни босдим, лекин уни уриб юбордим. Менда гувоҳнома йўқ, бу бошқа такрорланмайди”, — деди вояга етмаган ҳайдовчи.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.