Самарқандда Cobalt ҳайдовчиси мактаб ўқувчисини уриб юборди
29 апрель куни соат 17:00 ларда Самарқанд шаҳар Ўзбекистон кўчасида Cobalt русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси, йўлнинг белгиланмаган қисмидан ўтаётган вояга етмаган 2009 йилда туғилган, мактабнинг 8 синф ўқувчисини уриб юбориб ЙТҲ содир этган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ хабар беряпти.
«Оқибатда вояга етмаган мактаб ўқувчиси тан жароҳатлари олиб РШТЁИМСФга даволаниш учун ётқизилган. Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар ИИО ФМБ ЖХХ ЙҲХБ томонидан дастлабки суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда», – дейилади хабарда.
Барча ҳайдовчилардан йўлларда ҳаракатланганда, пиёдаларга эътиборли бўлиб, йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишларини сўралган.
Улашиш:
Шарҳлар