Самарқандда иш ҳақлари ўз вақтида тўлаб берилмаётганлиги ҳақидаги хабар юзасидан муносабат билдирилди

Фото: aniq.uz

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилоят адлия бошқармаси томонидан иш ҳақлари ўз вақтида тўлаб берилмаётганлиги билан боғлиқ тарқалаётган хабарларга нисбатан Самарқанд вилоят адлия бошқармаси расмий муносабат билдирди.

Апрель ойи иш ҳақлари жорий йилнинг 2-3 май кунлари бошқарма, туман (шаҳар) адлия бўлимлари, Юридик хизмат кўрсатиш марказалри, ФҲДЁ органлари ва Нотариал архив ходимларига тўлиқ тўлаб берилган.

Ойлик иш ҳақларини ҳисоблаш ва тўлаш билан боғлиқ тўлов тизимларида вақтинчалик кузатилган узилишлар бўлганлиги сабабли Давлат хизматлари марказлари ходимларига ойлик иш ҳақлари 6 май куни тўлиқ тўлаб берилди.

Адлия вазирлиги ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан юқоридаги каби асоссиз ва тасдиқланмаган хабарларни тарқатмасликни сўраган ҳолда, ёлғон хабар тарқатганлик учун қонунчиликда жавобгарлик мавжуд эканлигини эслатиб ўтган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.