Россиядаги мусобақада самбочилар бешта медални қўлга киритишган
Россия пойтахтида ўтаётган «Самбо асосчилари кубоги» мусобақалари Москва яқинидаги “Крокус Сити Холл” мажмуасида содир этилган террорчилик ҳаракати туфайли тўхтатилган.
Мусобақанинг биринчи кунида бўлиб ўтган беллашувларда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 5 та медални қўлга киритишган.
Маҳоратли самбочилардан Сардор Олимжонов, Неъмат Ёқубов, Фароғат Нурмаматова, Мухлиса Қодирберганова ва Индира Елмуратова ўз вазнларида шоҳсупадан жой олган.
Содир этилган нохуш воқеа сабабли кеча Россия Федерациясида мотам куни бўлган. Мамлакатда ўтказилиши кўзда тутилган барча оммавий тадбирлар, хусусан, спорт мусобақалари, кўнгилочар шоулар, концертлар, оммавий тадбирлар бекор қилинган.
Улашиш:
Шарҳлар