Самарқанд давлат архитектура-қурилиш университетида ёнғин содир бўлди
1 октябрь куни соат 23:45 да Самарқанд шаҳар Лолазор кўчасида жойлашган Самарқанд давлат архитектура-қурилиш университети ҳудудида янгидан қурилаётган (қурилиши тугалланмаган) фаоллар залида ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида вилоят ФВБга хабар берилган.
Шунга кўра, 6 та ёнғин-қутқарув экипажлари жалб қилиниб, воқеа жойига соат 23:54 да етиб бориб, соат 00:30 да ёнғин тўлиқ бартараф этилган.
Ёнғин натижасида эски қурилиш маҳсулотлари ёниб зарарланган.
Ҳодиса оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Ҳозирда терговга қадар текшириш ишлари олиб борилиб, ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби анқланмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар