Самолёт Украина билан алмашиш учун асирларни олиб кетаётгани аниқланди
Ҳалокатга учраган Ил-76 бортида Украина Қуролли Кучларининг асирга олинган 65 нафар ҳарбий хизматчиси Белгород областига алмашиш учун олиб кетилаётган бўлган. Россия Мудофаа вазирлигининг хабарига кўра, самолётда 6 нафар экипаж аъзоси ва 3 нафар ҳамроҳлик қилувчи ҳам бўлган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳеч ким тирик қолмаган.
Ҳалокатга учраган Ил-76 самолётида 63 киши бўлгани ҳақида аввалроқ ёзган эдик.
Улашиш:
Шарҳлар