Санитария-эпидемиологик осойишталик хизмати 1,4 млн доза Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган вакцинани олди

Источник: Минздрав

Ўзбекистоннинг Jurabek Laboratories компанияси Хитойнинг коронавирусга қарши Anhui Zhifei Longcom Biopharmaceutical вакцинасини серияли ишлаб чиқаришни бошлади. У республикада ZF-UZ-VAC 2001 бренди остида қўлланилмоқда. Бу ҳақда “Спутник” нашри хабар беради.

«Биз Хитой вакцинасини серияли ишлаб чиқаришни бошладик. Унинг биринчи партияси ички бозорга шу ҳафтада етказиб берилади», — дейди манба.

Суҳбатдошнинг маълум қилишича, корхона вакцинани “эҳтиёжга (бозорнинг) қараб” чиқаради.

Унинг сўзларига кўра, айни пайтда корхона хитой вакцинасини экспорт қилиш масаласини ҳам ишлаб чиқмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, бугун Jurabek Laboratories МЧЖда ишлаб чиқарилган 1 458 820 доза ZF-UZ-VAC2001 вакцинасини Ўзбекистон санитария-эпидемиологик осойишталик хизматига тақдим этиш маросими ўтказилган.

Ҳозирга қадар корхона томонидан 7 млн доза вакцина ишлаб чиқарилган, уларнинг кейинги дозалари эмлаш пунктларига босқичма-босқич етказиб берилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.