Санитария нормаларини бузиш 5 йилгача озодликдан маҳрум қилишга сабаб бўлиши мумкин
Санитария нормаларини, қоидалари ва гигиена нормативларини бузиш:
- фуқароларга БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача (1 млн 700 минг сўмдан 3 млн 400 минг сўмгача);
- мансабдор шахсларга эса 15 бараваридан 20 бараваригача миқдорда (5 млн 100 минг сўмдан 6 млн 800 минг сўмгача) жарима солишга сабаб бўлади.
Шунингдек, санитарияга оид қонунчиликни бузиш, одамларнинг оммавий касалланиши ёки заҳарланиши реал хавфини келтириб чиқарса ёхуд одамларнинг оммавий касалланишига ёки заҳарланишига олиб келса, қуйидаги жазо чораларидан бири қўлланилиши мумкин:
- БҲМнинг 50 бараваридан 100 бараваригача миқдорда жарима солиш;
- 5 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш;
- 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;
- 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш;
- 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш.
Улашиш:
Шарҳлар