,

Санкциялар четлаб ўтилиши ҳақидаги тергов иши фонида Россия компаниялари оммавий равишда Кипрни тарк этмоқда

Фото: freepik.com

Россиянинг йирик корхоналари Кипр юрисдикциясини тарк этмоқда, деб ёзади «Коммерсантъ» Кипрнинг йирик «Филелефтерос» газетасидан иқтибос келтирган ҳолда.

Сўз TCS Group (Тинькофф-Банкнинг бош компанияси), девелопер Etalon Group, ритейлер Fix Price, “Трансмашхолдинг” ва Ozon компаниясини ўз ичига олган компанияларнинг «икки рақамли сони» ҳақида кетмоқда. Уларнинг барчаси Россиянинг махсус солиқ режимига эга махсус маъмурий ҳудудларига ёки Қозоғистон каби қўшни давлатларга ўтказилади.

Россия компанияларининг кўчирилиши Кипр ҳукуматининг Россияга қарши санкцияларни четлаб ўтишга қарши бўлган янги сиёсати билан боғлиқ, деб ҳисоблайди маҳаллий ОАВ.

“Филелефтерос” нашрининг аниқлик киритишича, рус компаниялари оролда 162 миллиард долларлик активларга эга бўлган, бу Кипр ялпи ички маҳсулотидан беш баравар кўп.

Аввалроқ ФҚБ агентлари россиялик олигархларнинг молиявий операцияларини текшириш учун Кипрга юборилгани хабар қилинганди. Ҳаммаси бўлиб Кипр ҳукумати санкциялардан бўйин товлаш бўйича 29 та иш очган, жумладан Роман Абрамович ва Алишер Усмоновнинг активларига нисбатан ҳам.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.