Санкт-Петербургда Қирғизистоннинг уч фуқароси Ўзбекистон фуқаросини ўғирлади
Қирғизистоннинг уч фуқароси Санкт-Петербургдаги Фонтанка дарёси соҳилида ўзбекистонлик йигитни ўғирлади. Йигитга ўлдириш билан таҳдид қилиб, ундан 20 минг рубль ундиришган.
19 ёшли мигрант полицияга мурожаат қилган. Унинг сўзларига кўра, уч нафар номаълум шахс уни таксига миндириб, тўппонча билан қўрқитган. Талончилар йигитни уларга 20 минг рубль ўтказишга мажбурлашган, сўнг уни машинадан тушириб, яширинишган.
Жиноят содир этишда гумон қилиниб, қирғизистонлик такси ҳайдовчиси бўлиб ишлаётган шахс тезкор қидирув орқали қўлга олинди. Кейинроқ ҳуқуқ-тартиб ходимлари яна икки кишини ҳибсга олишга муваффақ бўлишди. Ҳолат юзасидан жиноий иш очилган.
Улашиш:
Шарҳлар