Bo'limsiz

Сардор Умурзаков президентнинг махсус топшириқлар бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди

Фото: пресс-служба президента Узбекистана

Сардор Умурзаков президентининг махсус топшириқлар бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан президенти Администрацияси раҳбари лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот котиби хабар беради.

Қайд этиб ўтамиз, Сардор Умурзаков 2022 йил июль ойида президент Администрациясига раҳбар этиб тайинланганди. Бунгача у бош вазирнинг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири лавозимларида ишлаб келган.

Сардор Умурзаков (1977 йилда туғилган) Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган, сўнгра Рединг университетининг (Буюк Британия) магистратурасида ўқишни давом эттирган, фанлар доктори даражасига (PhD) эга.

Узоқ вақт давомида Ўзбекистон банк тизимида ва хорижда – Европа тикланиш ва тараққиёт банкида (Лондон, Буюк Британия), шунингдек, молия органлари тузилмасида, хусусан, Ўзбекистон Молия вазирлигининг Ғазначилигида масъул лавозимларда ишлаган.

«Ўзбекчармпойабзали» уюшмаси бошқаруви раисининг маслаҳатчиси (2014-2017), раис ўринбосари (2017-2018) ва «Ўзчармсаноат» уюшмасининг раиси (2018-2019) лавозимларида ишлаган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.