Сариосиёда шовшувларга сабаб бўлган мактаб директори калтакланди
Ижтимоий тармоқларда Сариосиё туманидаги 28-мактаб директори Умида Турсунова калтаклангани ҳақидаги хабарлар тарқалди. Ҳолатга Сурхондарё вилоят прокуратураси расмий изоҳ берди.
«Сариосиё туманидаги 28-умумий ўрта таълим мактабининг директори ўқитувчининг яқин қариндошлари томонидан калтакланганлиги ҳолати юзасидан ижтимоий тармоқларда тарқалган видеохабар бўйича туман ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилди», – дейилади муносабатда.
Aниқланишича, мактаб директори У.Турсунова мактаб ўқитувчиси Д.К.нинг дарс соатларини камайтиргани сабабли ўқитувчининг турмуш ўртоғи Й.М. томонидан уриб, тан жароҳати йетказилган. Урган шахс процессуал тартибда ушланган.
Унга нисбатан Жиноят кодексининг 109-моддаси (қасддан баданга шикаст йетказиш) 2-қисми ва 277-моддаси (безорилик) 3-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Вилоят ҳокимлиги ҳам муносабат билдириб, ушбу воқеадан чуқур афсусда еканликларини, жиноят иши назоратга олинганини, шунингдек вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов У.Турсуновадан хабар олиш учун Сариосиёдаги шифохонага йўлга чиққанини маълум қилди.
Шарҳлар