Саудия Арабистонининг Vision Invest холдинги Тошкентда минтақавий офисини очмоқда

Омар Аль-Мидани
Фото: МИПТ

9 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Vision Invest компанияси президенти ва бош ижрочи директори Умар Ал-Миданий билан музокаралар ўтказди, дея хабар беради Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг матбуот хизмати.

Учрашувда, шунингдек, энергетика, инфратузилмани ривожлантириш ва телекоммуникация технологиялари, сув ресурсларидан фойдаланиш соҳаларида янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича келишувларга эришилди.

Саудия Арабистони томони Ўзбекистонда сўнгги йилларда амалга оширилган ўзгаришларни юқори баҳолади ва қўшма лойиҳаларни амалга оширишни самарали бошқариш учун 10 ноябрь куни Тошкентда минтақавий ваколатхона очиш режалаштирилганини маълум қилди.

Vision Invest компанияси ҳақида нималар маълум

Vision Invest компанияси 2002 йилда ташкил этилган. Компания бошқарувидаги активларининг қиймати 96 миллиард долларни ташкил этади. Vision Invest компанияси ACWA Power компаниясининг акциядори саналади ва Саудия Арабистони, БАА ва Уммондаги ДХШ асосидаги лойиҳаларида етакчи ўринни эгаллайди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.