Президент Саудия Арабистони энергетика вазири бошчилигидаги делегацияни қабул қилди

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев 2 май куни учинчи Тошкент халқаро инвестиция форумида қатнашиш учун мамлакатга келган Саудия Арабистони энергетика вазири шаҳзода Абдулазиз бин Салмон Ол Сауд бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Учрашувда Амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш, Ўзбекистонда устувор инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари кўриб чиқилган.

Хабарга кўра, «Савдо-иқтисодий ва инвестициявий шерикликда юксак даражага эришилгани мамнуният билан қайд этилган. Бугунги кунда қўшма лойиҳалар портфели 30 миллиард доллардан ошган».

Мамлакатда энергетика тармоғини ривожлантиришга энг кўп инвестиция киритган “ACWA Power” компанияси билан самарали ҳамкорлик қилинаётгани таъкидланган. ва бу галги форум доирасида “яшил” энергетика, инфратузилма, соғлиқни сақлаш ва фармацевтика соҳаларида 18 миллиард долларлик лойиҳаларни амалга ошириш бўйича битимлар имзоланган.

Шунингдек, ахборот-коммуникация технологиялари, қишлоқ хўжалиги ва бошқа йўналишларда янги лойиҳаларни илгари суриш зарурлиги қайд этилган

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.