Саудия Ҳаж вазирлиги хабарнома эълон қилди
Унга кўра, Саудия Арабистони Ҳаж ва умра вазирлиги хорижий зиёратчилар ва Подшоҳлик аҳолисини “Ҳаж-2024” мавсумида махсус рухсатномасиз ҳаж амалларини бажаришларининг ҳуқуқий оқибатлари ҳақида огоҳлантирган. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита хабар беряпти.
🔹Саудия Ҳукумати томонидан Ҳаж-2024 мавсумида тартибни сақлаб ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш мақсадида кескин жазо чоралари жорий этилди;
🔹Саудия Арабистонига зиёрат (туристик) виза, умра виза, бизнес виза ва бошқа турдаги визалар билан сафар қилувчи фуқаролар ВИЗА МУДДАТИ тугагунга қадар Саудия ҳудудини тарк этиши шарт;
🔹Зиёрат (туристик) виза, умра виза ва бошқа турдаги визалар билан ҲАЖ қилишга рухсат берилмайди. УШБУ ХАТТИ-ҲАРАКАТЛАР НОҚОНУНИЙ ҲИСОБЛАНАДИ.
«Виза муддатини бузиш, Саудия ҳудудида қолиб кетиш, визада белгиланган муддатдан ортиқча яшаш ҳамда ҳаж визасидан бошқа турдаги визалар билан ҲАЖ қилганлик учун Саудия қонунчилигида қатъий чоралар белгиланган. Ушбу қоидани бузганлик учун 10 йил муддатга депортация қилиш ёки 6 ой қамоқ жазоси белгиланган», – дейилади хабарда.
Ушбу қоидани бузган зиёратчилар, шахслар, турфирма ва ташкилотларга 50.000 саудия риёли (13.400 АҚШ доллари) миқдорида жарима белгиланган.
Шарҳлар