Савдо дўконларидан ҳужжатлари бўлмаган тамаки маҳсулотлари топилди

Foto: departament

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яккасарой туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ЯТТ “А.Н.”га тегишли савдо дўкони сотувчиси Н.А. харидорга 1 қути “R1” номли тамаки маҳсулотини 100 минг сўмга сотган вақтида ушланиб, ушбу савдо дўконидан 50 турдаги 2 535 қути тегишли ҳужжатлари бўлмаган тамаки маҳсулотлари далил сифатида олинган.

Шу каби, Департаментнинг Сергели туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “Р-А.” хусусий корхонаси савдо дўконидан 673 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари борлиги аниқланиб, далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.