2023 йили Ўзбекистондан Қозоғистонга асосан нима экспорт қилинган
Аввал хабар берганимиздек, бугун Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Қасим-Жомарт Тоқаев Хивада учрашиб, стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилмоқда.
Томонлар ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини кўпайтириш, иқтисодиётнинг муҳим тармоқларида кооперация алоқаларини ривожлантириш, транспорт ва энергетика соҳаларида инфратузилмавий лойиҳаларни амалга ошириш билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқади.
Қозоғистон ташқи савдо ҳажми бўйича Ўзбекистоннинг 3 та асосий савдо шерикларидан биридир. Икки томонлама савдо эркин савдо режимида амалга оширилади.
2023 йилда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 4,4 миллиард долларни ташкил этган:
Экспорт ҳажми -$1,4 млн;
Импорт ҳажми – $3 млрд.
2023 йилда Ўзбекистоннинг Қозоғистонга экспорти асосини машина ва ускуналар, саноат товарлари, озиқ-овқат ва кимё маҳсулотлари ташкил этган.
Шарҳлар