Сайлов кунини эслатувчи СМС хабарлари фуқароларнинг мобиль телефонларига юборилмоқда
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, Марказий сайлов комиссиясининг 2024 йил 2 июлдаги қарори билан сайловолди ташвиқотини олиб бориш бўйича низом тасдиқланган бўлиб, мазкур низомда илк маротаба сунъий интеллект технологияларидан фойдаланган ҳолда сайловолди ташвиқоти материалларини тайёрлаш ва тарқатиш масалалари тартибга солинди.
Хусусан, сиёсий партиялар ва депутатликка номзодлар сунъий интеллект ёрдамида тайёрланган ташвиқот материалларида ушбу материалларда сунъий интеллект технологияларидан фойдаланиб тайёрланганлиги ҳақида маълумотлар кўрсатиш;
ҳар қандай шахснинг тасвирга ва унинг овозига бўлган ҳуқуқларини, шунингдек, бошқа шахсий номулкий ҳуқуқларини бузмаслик;
бирор-бир шахснинг тасвири ва овози, шунингдек бошқа шахсга доир маълумотларидан фойдаланилганда ушбу шахснинг олдиндан розилигини олиш каби қоидаларга амал қилиш кераклиги белгиланди.
Сайловчиларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида Марказий сайлов комиссиясининг расмий saylov.uz веб-сайтига жами 11 минг 758 та ахборот, Сайловга оид видео дарслар бўлимига 11 та видеодарс, шунингдек, “Сайлов-2024” рукнига сайловга доир барча маълумотлар жойлаштирилди.
Ҳудудий сайлов комиссияларининг расмий веб-сайтларига 1 207 та маълумот жойлаштирилди.
Сайлов кунини эслатувчи СМС хабарлари фуқароларнинг мобиль телефонларига юборилди.
Шунингдек, сайлов кампаниясига ҳамда сайловчиларни сайловга жалб қилишга доир телеканалларда 17 544 та, радиоканалларда 6 990 та, босма нашрларда 689 та, веб-сайтларда 1 271 та, телеграм каналларда 10 634 та ҳамда бошқа ижтимоий тармоқларда 4 593 та маълумотлар эълон қилинди.
Сайловчиларнининг овоз бериш жараёнларида фаол иштирокини таъминлаш мақсадида ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда жами 47 мингдан ортиқ тарғибот тадбирлари ўтказилди.
“Сайлов ва ёшлар” мавзусида 400 дан ортиқ ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ўтказилиб, тадбир орқали 1,5 млн нафар ёшлар қамраб олинди.
Шарҳлар