“Сайхунобод” тажрибаси жадаллаштирилади – Президент

Фото: Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov

Давлатимиз раҳбари соҳадаги корхоналар раҳбарлари билан мулоқот қилиб, уларнинг муаммолари ва таклифларини эшитди, деб ёзмоқда Президент матбуот хизмати.

Мутасаддиларга:

– ишлаб чиқарувчиларга Европа бозорларига чиқиш учун талаб этиладиган сертификат олишига кўмаклашиш;

– хорижий давлатлардаги савдо уйларида миллий чарм, гилам ва ипак маҳсулотларини ҳам жойлаштириш, янги савдо уйларини очиш;

– Андижон, Самарқанд, Хоразм ва Тошкент вилоятларида ўрта бўғин ходимларини 6 ойда тайёрлайдиган марказларни ташкил қилиш;

– Кооперация порталида фақат ҳақиқий ишлаб чиқарувчилар қатнашадиган тартибни жорий қилиш ва тадбиркорлар кўтарган бошқа масалалар ечими бўйича таклиф киритиш топширилди.

Йиғилишда кун тартибидаги иккинчи масала – барча жойларда “Сайхунобод” тажрибасини жадаллаштириш муҳокама қилинди.

Бу борада бошланган ишлар натижасида апрель ойини ўзида 365 минг аҳоли бандлиги таъминлангани ва тадбиркорликка жалб қилингани қайд этилди.

Банклар ўз мижозларининг муаммоларини ҳал қилиб, 115 минг аҳолига ишли бўлишга кўмаклашди.

Маҳаллаларда 70 мингта микро-лойиҳа амалга оширилди, 465 минг гектар томорқа ерларига экин экилди.

Давлатимиз раҳбари «Сайхунобод» тажрибаси доирасидаги ишлар ҳамма ҳудудларда ҳам бирдек ташкил қилинмаётганини кўрсатиб ўтди.

Масалан, 7 та туман ўрганилганда, 17 та маҳаллада ишлар сустлиги аниқланди.

Ёки, ишга тушгани айтилган 1 мингдан зиёд хонадондаги микро-лойиҳалар жойида ўрганилганда, 76 таси ёки 7 фоизи ўз тасдиғини топмади.

Шу боис, сусткашликка йўл қўйгани учун туман даражасидаги 382 нафар масъуллар ишдан олинган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.