Маданий бойликларни яширинча олиб чиқмоқчи бўлган шахс ушланди
“Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тўғрисида”ги 678-I-сон қонунга мувофиқ эллик йил муқаддам ва ундан ҳам олдинроқ яратилган маданий бойликларни Ўзбекистондан олиб чиқилиши мумкин эмас.
Ўзбекистондан қўшни мамлакатга ўтиш учун “Ғишткўприк” чегара божхона постига пиёда ҳолда келган фуқарога тегишли бўлган қўл юклар белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилиши натижасида йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда божхона ходимига маълум қилинмаган қиймати 41 млн. сўмлик 16 дона турли шаклдаги қадимий ҳайкалчалар борлиги аниқланган.
Маданият вазирлиги Бадиий экспертиза бошқармасининг экспертиза хулосасига кўра 8 дона чиннидан ясалган ҳайкалчалар ўтган асрнинг бошларида яратилган санъат намуналари эканлиги аниқланиб, республика ҳудудидан олиб чиқилиши тақиқланган маданий бойликлар сирасига кириши тасдиқланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари давом этмоқда.
Шарҳлар