Сел-тошқинларининг олдини олиш бўйича кўрилаётган чоралар ҳақида маълумот берилди

Фото: Хабар.уз

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бошқарма бошлиғи Ғайрат Жўраев ёғингарчиликлар туфайли сел-тошқинларни олдини олиш бўйича кўрилаётган чоралар ҳақида маълумот берди:

  • Тоғ ва тоғолди ҳудудларда сел-тошқинландан ўз вақтида огоҳлантириш мақсадида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан 120 та назорат-кузатув пости ташкил этилган.
  • Мутасадди ташкилотлар билан биргаликда республикадаги 48 та сув омбори, 11 та сел-сув омбори ва йирик гидротехник иншоотларнинг фавқулодда вазиятларга шайлиги ҳамда сел оқимлари ва тошқин сувларини беталофат ўтказиб юборишга тайёргарлик ҳолати ўрганиб чиқилган.
  • Тошқинлар, сел оқимлари ва кўчки ҳодисаларининг оқибатларини бартараф этиш мақсадида 218 та механизациялаштирилган отряд кўрикдан ўтказилган.
  • 2024 йилда тошқин сувлари, сел ва сув оқимларини хавфсиз ўтказиш бўйича Йиғма манзилли дастур асосан жами 79 та, (Андижонда 4 та, Жиззахда 12 та, Қашқадарёда 10 та, Навоийда 7 та, Наманганда 13 та, Самарқандда 10 та, Сурхондарёда 6 та, Тошкент вилоятида 7 та, Фарғона вилоятида 10 та) сув объектларида муҳандислик-ҳимоя ишлари олиб борилмоқда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.