Ер майдонини ноқонуний сотмоқчи бўлган фирибгар ушланди

Фото: departament.uz

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жарқўрғон туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ж.Н. фуқаро А.А.нинг ишончига кириб, унга Бандихон тумани “Қудуқсой” МФЙ ҳудудидаги 1,5 гектар захирадаги лалми ер майдонини 200 млн сўмга сотишини айтган. У гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида кадастр ҳужжатларини унинг номига расмийлаштириб беришини ваъда қилган.

«Фирибгар иши эвазига олдиндан 150 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган», – дейилади хабарда.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.