Дунёда ортиқча вазнли одамларнинг сони бир миллиарддан ошди
“Lancet” тиббий журналида чоп этилган тадқиқотларга кўра, сайёрадаги ҳар саккизинчи одам, яъни 1 миллиард одам бугунги кунда семизликдан азият чекмоқда.
1990 йилда ортиқча вазнли одамлар сони 226 миллион бўлган бўлса, бу кўрсатгич 2022 йилга келиб 1 038 миллионга этган яъни 4 бараварга ошган. Улардан 504 миллиони ёки 18,5 фоизи аёллар ҳамда 374 миллиони ёки 14 фоизи эркаклар.
“Муаммо болалар ва ўсмирларга ҳам таъсир қилган. Бу борадаги кўрсаткич 1990 йилда 31 миллионни кўрсатган бўлса, 2022 йилга келиб 159 миллионгача этган, яъни беш бараварга ошган. Тана вазнининг ҳаддан ташқари ошиши юрак-қон томир касалликлари, саратон, шунингдек қандли диабет хавфининг кескин оширади”, – дейилади хабарда.
Олимларнинг фикрича, глобал семириш эпидемиясининг асосий сабаби нотўғри овқатланишдир. Шу муносабат билан ЖССТ шакарли ичимликларга солиқ жорий этиш, “носоғлом” озиқ-овқат маҳсулотларини сотишни чеклаш ва соғлом озиқ-овқат учун субсидияларни оширишни таклиф қилмоқда. ЖССТ семиришнинг олдини олиш учун болаликдан мунтазам овқатланиш ва жисмоний фаолият билан шуғулланишни ҳам тавсия этади.
Шарҳлар