Дунёда семизликдан азият чекаётганлар сони ортмоқда

Фото: kun.uz

Ҳозир дунё бўйича 1 миллиарддан ортиқ одам семиришдан азият чекмоқда. Бу — Ер шари аҳолисининг ҳар саккиз нафардан бири деган гап. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳисоб-китобига кўра эса мазкур кўрсаткич 1990 йилга нисбатан икки баравар кўп, деб ёзмоқда ССВ матбуот хизмати.

“Бу глобал муаммонинг энг оқилона ечими — соғлом турмуш тарзи. Тўғри овқатланиш ва жисмоний фаоллик орқали ортиқча вазндан халос бўлиш ҳамда семизликнинг олдини олиш мумкин. Шунда, ўз-ўзидан юрак-қон томир касалликлари, қандли диабет ва саратонга чалиниш ҳолатлари ҳам кескин камаяди”, – деган ЖССТ раҳбари Тедрос Гебрейесу.

Маълумотларга кўра, энг юқори ўсиш динамикаси ёшлар ўртасида қайд этиляпти. Хусусан, дунё бўйича 5 ёшдан 19 ёшгача бўлган болалар ҳамда ўсмирлар орасида семириш ҳолатлари тўрт баравардан кўпроқ ошган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.